Махсет Утемуратовнинг 6-кунги концертидан репортаж

Махсет Утемуратовнинг 6-март кунги концерт дастурига яна бир бор ташриф буюрдик. Бу сафар олдингидек Шахзада эмас, балки курсдошим Хурлиман Нуржанова билан концертни ёритишга ҳаракат қилдик. Ўтган сафар бизга техник муаммолар панд берди деганимда, айрим инсонлар ҳозирги замонда техник муаммони бахона қилиш ярамайди дея, танқид қилди. Лекин театрда интернет яхши ишламаса, менда айб йўқ. 

3-март куни келганимизда, энг охирги қаторларда ўтирган эдик. Бу сафар эса ундай қила олмасдик. Зеро зал 110 % тўлган эди. Кимнингдир 15 минг сўмлик ўрнини банд этиб ўтира олмадик. Шу боис театрнинг ён томонида ўтирган ҳолда, концертни кузатдик. Бугун барча тафсилотларга тўхталиб ўтишни лозим деб топмадик. 3-март кунги концерт билан 6-мартдагисининг ўртасидаги фарққа назар солиб ўтмоқчиман.

Махсет Утемуратовнинг 6-кунги концертидан репортаж

1) Концертнинг дастлабки сирли меҳмони Хоразмлик ака-ука Ғофур ва Ғулом Эшчоновлар бўлишди. Улар дастлаб хоразмча қўшиқ куйлашган бўлса, кейинчалик қорақалпоқча “Пашшайи кўйлегин” номли ашулани ижро этишди. Бу қўшиққа Махсет Утемуратов ҳам жўр бўлганини таъкидлаб ўтмоқ жоиз. Хоразмча қўшиққа табиийки томошабинлар рақсга тушишди.

2) Шундан сўнг Махсет Утемуратовнинг концертига Қўқон шаҳридан ташриф буюрган меҳмонлар саҳнага чиқиб, хонандага эзгу тилакларини билдиришди ва унга аталган совғасини топширишди.

Махсет Утемуратовнинг 6-кунги концертидан репортаж

3) Концертнинг яна бир меҳмони Шахбоз Байниязов бўлди. У Махсетнинг “Қарақалпағим” номли қўшиғини ижро этди. Шахбоз Бойниёзов бир пайтлар Қорақалпоғистонда ижод қилган ва тақдир тақозоси билан, Қозоғистонга кўчиб кетиб, ўша ерда ижодини давом эттираётган хонанда ҳисобланади.

Махсет Утемуратовнинг 6-кунги концертидан репортаж

4) Бу сафарги дастурда олд қаторда ўтирган томошабинлар анча фаол бўлишди. Улар рақсга тушишни ҳам боплашди.

5) Махсет Утемуратовнинг шогирдлари доимгидек хизматда туришди. Арепбай Алланиязов келган меҳмонларни кутиб олиш билан банд бўлган бўлса, Арисланбек Асқаров ва Байрам Пердебаев саҳнада устозларига ёрдам бериб туришди.

6) Бу сафар концертда ёшлар камроқни ташкил этди. Дастурга аёллар кўпроқ ташриф буюрганлигини эса тушунса бўлади. 

Махсет Утемуратовнинг 6-кунги концертидан репортаж

7) “Қашқадарёдан Сурҳандарёга” ва “Бўри эдим, бўри…” дея хониш қилувчи Адҳам Солиев концертнинг навбатдаги сирли меҳмони бўлди. У мухлисларга яхши таниш бўлган юқорида номи тилга олинган иккита қўшиқни куйлади. Томошабинлар 

Махсет Утемуратовнинг 6-кунги концертидан репортаж

Адҳам Солиев иккинчи қўшиқни ижро этаётганда, кутилмаганда саҳнадан пастга қарай, сакраб тушди ва томошабинларни рақсга чорлади. 

Махсет Утемуратовнинг 6-кунги концертидан репортаж

8) Махсет Утемуратов “Саҳибжамал” қўшиғини куйлаганида, саҳна кичкина болалар билан тўлиб кетди. Бу сафаргиси олдиндан ташкиллаштирилмаган эди. Ҳаммаси табиий чиқди.

9) “Куйдириб, куйдириб” юрган хонанда Сарбиназ Аннақулова зални оёққа турғазди. Дарвоқе, у ҳам концертга қуруқ қўл билан келмади. Ўзига хос картинани концерт қаҳрамонига туҳфа этди.

Махсет Утемуратовнинг 6-кунги концертидан репортаж

10) Концертнинг яна бир сирли меҳмони Яҳёбек Мўминов бўлди. У бошқалардан фарқли ўлароқ, бир ёки икки эмас, уча қўшиқ куйлади. Томошабинлар одатдагидек меҳмон санъаткорни қарсаклар билан кутиб олишди ва уни қўллаб-қувватлаб туришди.

Махсет Утемуратовнинг 6-кунги концертидан репортаж

11) Сценарийда йўқ жой. Саҳнага таниқли рассом Раҳат Асқаров чиқди. У “Рассомларни ҳеч ким саҳнага таклиф қилмайди, шу боис ҳам ўзим чиқиб келавердим” дея таъкидлаб, хонанданинг катта портретини совға қилди. У сўзининг якунида хазил аралаш, баҳонада ўзини ҳам реклама қилганини таъкидлади.

12) Махсет Утемуратов томошабинлар ўйнамаётганини айтиб, ўзи саҳнадан пастга тушган ҳолда, мухлисларини рақсга чорлади. Хонанданинг ашаддий мухлисларидан бири Айзада Нуримбетова унга дўппи кийдириб қўйганини ҳам эътироф этиш лозим.

Махсет Утемуратовнинг 6-кунги концертидан репортаж

13) Эътиборли жиҳати Махсет Утемуратов “Биз Қорақалпоқларда меҳмонларни қуруқ қайтаришмайди дея” сирли меҳмонларнинг барчасига қорақалпоқча миллий чапон ва дўппиларни кийдириб қўйди. 

Махсет Утемуратовнинг 6-кунги концертидан репортаж

Бу 6-март кунги концертнинг ўзгача тарафлари эди. Ушбу репортаждаги расмлар таниқли фотосуратчи Арислан Канназаровга тегишли. Биз Арислан акага расмлар учун алоҳида раҳмат айтамиз. Бироздан кейин karstars.uz сайтида Махсет Утемуратовнинг “Анамаў” номли концертидан фоторепортажни ҳам томоша қилишингиз мумкин.

Махсет Утемуратовнинг 6-кунги концертидан репортаж

Дарвоқе, концерт датуридан репортажларни тайёрлашда Махсет Утемуратовнинг админстратори Икрам Абдихаликовга ташаккур изҳор этамиз. 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар