Қорақалпоқ эстрадаси вакиллари қайси фанни ёмон кўришган?

Мактабда ўқиб юрган пайтимизда қайсидир фанни ёмон кўрамиз ёки бирор фандан дарс тайёрлашни хуш кўрмаймиз. Хўш Қорақалпоқ эстрадаси вакиллари мактабда қайси фанларни ёмон кўришган экан? Бу ҳақда қуйида ўқиб олишингиз мумкин.

Байрам Пердебаев: “Рашид Хўжасовнинг хотирасига ўғлимга Рашид деб исм қўйганман”
“Оламга жар солайми” дея куйловчи Байрам Пердебаев математика фанини умуман хушламаган. Унга ҳисоб-китоб қилиб ўтириш сира ёқмаган экан. Байрамнинг энг яқин дўсти ҳисобланадиган Арисланбек Асқаров ҳам айнан шу фандан ўқишни хуш кўрмаган. Яна бир истедодли хонанда Навруз Қаиповга ҳам айнан ушбу фан энг ёқмайдиганларидан бири бўлган.

1 қизни эмас 1000 қизни севиб қолдим дея хониш қилувчи хонанда Бахтиёр Жуматаев мактабда ўқиб юрган кезлари физика ва кимё фанларига умуман тушунмаган. Бироқ ҳозир мактабга чақиришса, фақатгина шу икки фанни ўқишга ҳам рози. Яқиндагина “Камолот” ЁИҲ томонидан ўтказилган ёшлар фестивалида “Ёқимли овоз соҳиби” номинацияси бўйича ғолиб бўлган Бахадир Размибетов ҳам кимё фанидан ўқишни ёқтирмаган.

“Айдинлар” қўшиғини куйлаган Гулназ Утепова эса физика фанини жинни суймаган.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов биогиядан яхши ўқимаган кўринади. Зеро унга мактабда қайси фанни ёмон кўрардингиз дея савол берганимизда, у айнан шу фанни айтиб ўтди.

Президент стипендианти бўлган хонанда Исатай Алдабергеновнинг ёмон кўрадиган фани бўлмаган экан.

P.S: Мен мактабда кимё фанини ёмон кўрганман. Адабиёт фанидан эса шеър ёдлашни умуман ёқтирмас эдим. Ҳар сафар шеър ёдлаш уйга вазифа қилиб берилганида, ёдлай олмай, дарсдан сўнг қолишга мажбур бўлганман.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар