Жўқорғи Кенгес раиси 5 нафар ёшга “Умид учқуни” кўкрак нишонини топширди

30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан Нукус шаҳридаги амфитеатрда ўтказилган гала-концертда бир гуруҳ ёшлар “Умид учқуни” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Улар:

Республика ёшлар маркази Элликқалъа туман бўлинмаси тикувчилик тўгараги раҳбари Момутова Шаҳодат Давлатбой қизи;

Нукус давлат педагогика институти қошидаги академик лицей ўқувчиси, (2016 йилдан) Қилишбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мамутов Шерзодбек Азаматович;

 

2015 йил Қорақалпоқ давлат университетини (бакалавр) тамомлаган. 2018 йил Самарқанд давлат университети (магистр)ни тамомлаган.  Моҳир мусиқачи (жырау) Ниҳол мукофоти совриндори Аяпов Саламат Бахиевич;

 

 Чимбой туманидаги 5-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилмуратов Дамир Даўлетмурат ўғли;

 

  Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликларни профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни профилактикасини ташкил этиш бўлинмаси катта инспектори Ибрагимов Азамат Махсетович.

Мукофотни ёшларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Т.Ерниязов тантанали тарзда топширди.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар