Ёшлар иттифоқи Тўрткўл тумани кенгашига янги раис сайланди

Шу йилнинг 2 июль куни Тўрткўл тумани ҳокимлиги катта залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тўрткўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Иттифоқнинг туман кенгаши хабар бермоқда.

Йиғилишга Тўрткўл туман ҳокими Янгабой Бабаджанов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абатбай Данияров ҳамда Кенгаш аъзолари, ёшлар, бошланғич ташкилот етакчилари ва журналистлар иштирок этди.

Йиғилишни туман ҳокими Янгабой Бабаджанов очиб берди.

Кенгаш мажлисидаги масала бўйича яъни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тўрткўл туман Кенгаши раисини сайлаш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абатбай Данияров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тўрткўл туман Кенгаши раислигига Якубов Дилшодбек Джамаладдиновични номзодини қўйди ва 21 кишидан иборат Кенгаш аъзолари бир овоздан Якубов Дилшодбекнинг  номзодини тасдиқлади, Ёшлар иттифоқи Тўрткўл туман Кенгаши раислигига у расман тасдиқланди.

Маълумот учун, бунга қадар Ёшлар иттифоқи Тўрткўл  тумани кенгаши раиси  лавозимида фаолият юритган У.Аллабергенов  Тўрткўл  тумани ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари лавозмига тайинланган эди. 

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар