Олий Мажлис ва Жўқорғи Кенгес қўмита раислари ҚҚДУда коррупция мавзусида йиғилиш ўтказди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида жорий йилнинг 27 май куни Президентимиз томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг қўмита раиси С.Турманов олиб борди.

Унда Қорақалпоғистондаги барча олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг раиси Б.Матмуратов, Ўзбекистон Қаҳрамони, археолог Ғ.Хожаниязов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокротураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг бошлиғи, адлия маслаҳатчиси А.Юлдашевлар чиқиб гапириб, бугунги кунда  коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга бутун дунёда, хусусан Ўзбекистон Республикасида ҳам алоҳида эътибор қаратилганлигини, БМТ томонидан қабул қилинган “Коррупцияга қарши Конвенция”га давлатимиз қўшилганлигини, коррупцияга қарши курашиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигини, коррупция фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларига зарар келтиришини, давлатнинг иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир ўзаро фикр алмашувлар ва савол-жавоблар билан давом этди.

Матбуот хизмати.

    

Бўлимлар