#Piyoda_yurib: Шахар марказида хом ғиштдан девор қуришга рухсат берилганми?

Аввал хабар бергамиздек, #Piyoda_yurib лойиҳасида Қорақалпоғистоннинг энг чекка, эътиборга молик ва жуда "чиройли" жойлари фотолавҳалар орқали эътиборингизга ҳавола қилинади.

Демак, #Piyoda_yurib'нинг навбатдаги манзили Нукус шаҳар марказида "Бир айна орайи" қаршисидаги, "Никох уйи" орқасидаги тўйхонанинг автомобил майдончасини қўршаб қурилаётган деворига этибор берайлик.

Шаҳар марказида хом ғиштдан девор қуришга рухсат берилмаган. Аммо қуйидаги расмларда шаҳар марказида хом ғиштдан девор қурилишини кўришингиз мумкин! Мана шу девор ёмғир ёғган пайтда қандай ахволга тушади? Буни албатта ўша пайт англаймиз.

Юқоридаги ҳолат юзасидан маъсул ходимлардан яни "Архитекторлар"дан расмий жавоб кутиб қоламиз!

P.S:  Ёзилган маълумотлар шунчаки тўқиб ёзилгани йўқ. Ҳеч бир маъсул ходим ёки раҳбарга ҳусуматимиз ҳам йўқ. Агар юқоридаги ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот ва ҳужжатлар талаб қилишса, уларга тақдим қилишимиз мумкин.

Юсупов Искандар тайёрлади:

Бўлимлар