Қорақалпоғистонда “Халқаро Олимпия куни” нишонланди

Хабарингиз бор, мамлакатимизда ушбу ҳафта “Халқаро Олимпия куни” муносабати билан спорт ҳафталиги ўтказилмоқда.

Маълумки, 1894 йил 23 июнь куни франциялик спорт фидойиси, барон Пьер де Кубертен томонидан Халқаро Олимпия қўмитасига асос солинади. 1942 йилдан бошлаб “Олимпия куни” кенг нишонланади.

Ўзбекистон 1994 йилда ҲОҚнинг тўлақонли аъзосига айлангач, юртимизда “Олимпия куни” кенг нишонланиб келмоқда. Илгари бу сана “Олимпия югуриш куни” деб юритилган ва шу куни оммавий югуриш мусобақалари ўтказилган холос. 2009 йилда ҲОҚнинг ўша вақтдаги президенти Жак Роггенинг таклифи ҳамда ташкилот қарорига кўра “Олимпия югуриш куни” – “Олимпия куни” деб ўзгартирилди.

Мамлакатимизда бу йилдан бошлаб “Олимпия куни” илк маротаба халқ сайли сифатида кенг нишонланмоқда.

Юртимизнинг барча жойлари сингари Қорақалпоғистонда ҳам бу сана “Токио сари йўл” шиори остида юқори савияда ташкил этилди. «Халқаро Олимпия куни» муносабати билан  республикамизнинг барча туманларида спорт мусобақалари ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан мазкур сана муносабати билан ташкил этилган тадбирлар 5 июль куни пойтахтимиз Нукус шаҳрида ҳам юқори савияда ўтказилди.

Олимпиада дастуридан жой олган бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, пойтахтимизнинг марказий кўчасида Ўзбекистон, Осиё, жаҳон чемпионлари ҳамда халқаро турнирларнинг ғолиблари, умидли ёш спортчиларнинг паради ҳам ташкил этилди.  

“Халқаро Олимпия куни”га бағишланган халқ сайли пойтахтимиздаги “Амфитеатр”да ўтказилган гала-концерт билан давом этди.

Тадбирда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Хамраев барчани мамлакатимизда кенг нишонланаётган “Халқаро Олимпия куни” билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши номидан самимий табриклади ва мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларга тўқтаб ўтди. Шунингдек, “Халқаро Олимпия куни” муносабати билан ўтказилган спорт мусобақаларида яхши натижларга эришган, «Энг яхши мактабгача таълим муассасаси», «Энг яхши умумтаълим мактаби» ва «Энг эхши спорт мактаби» номинациялари ғолибларига ташкилотчилар томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширди.

Тадбир республика санъаткорларининг иштирокидаги гала концерт билан давом этди.

Бўлимлар