Ёшлар иттифоқи Тахтакўпир тумани кенгашига янги раис сайланди

2019 йил 8 июль куни Тахтакўпир тумани 17-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тахтакўпир туман Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишга Тахтакўпир туман Ҳокиминиң ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий масалалалари бўйича ўринбосари   Генжемуратов Оразбай Алламбергенович, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдикаликов Икрам Ережепбаевич, Кенгаш аъзолари ҳамда туманимизнинг фаол ёшлари, бошланғич ташкилот етакчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишни туман Ҳокиминиң ёшлар сиёсати ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий масалалалари бўича ўринбосари   Генжемуратов Оразбай Алламбергенович кириш сўз билан очиб берди.

Кенгаш мажлисидаги масала бўйича яъни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тахтакўпир туман Кенгаши раисини сайлаш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдикаликов Икрам Ережепбаевич сўзга чиқиб Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тахтакўпир туман Кенгаши раислигига Турманов Султан Есбоғановични номзодини қўйди ва
21 кишидан иборат Кенгаш аъзолари бир овоздан Турманов Султан Есбоғанович номзодини тасдиқладилар ва Ёшлар иттифоқи Тахтакўпир туман Кенгаши раислигига расман тасдиқланди.

Шундан кейин Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тахтакўпир туман Кенгаши раиси Турманов Султан Есбоғанович сўзга чиқиб Ўзбекистон ёшларининг муаммо ва таклифларини қўллаб қувватлашга, иқтидорини рўёбга чиқаришда кўмаклашишга, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқини ёшларнинг таянчи ва суянчига айлантириш йўлида бор куч-ғайратини сарфлашга вада берди.

Бўлимлар