Абитуриентлар энди хужжатларини Давлат хизматлари марказларида 24/7 соат давомида топширишлари мумкин!

Давлат хизматлари маркази абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари марказларида хужжатларни 24/7 соат давомида қабул қилишни жорий этди. Сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида жойлашган қабул коммисияларда узундан-узун навбатлар ва тартибсизлик юзага чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Эндиликда ОТМларга хужжатларни куннинг 24/7 соати давомида ўзингизга қулай бўлган вақтда топшириш имконига эгасиз!

Вақтни бесамар сарфламанг!

Давлат хизматлари маркази қулайликлар яратишда давом этади.

Эслатиб ўтамиз бу йилдан абитуриентлар хужжатларни қуйидаги 5 та олий таълим муассасаларига давлат хизматлари маркази орқали топширишлари мумкин.

1.Тошкент давлат юридик университети

2.Қорақалпоқ давлат университети

3.Гулистан давлат университети

4.Фарғона давлат университети

5.Самарқанд давлат университети

Нукус шаҳар Давлат хизматлари маркази ходими Суванов.З

 

Бўлимлар