Тошкентда Қорақалпоқ халқининг буюк шоири Бердақ Қарғабaй ўғлининг ҳайкали ўрнатилди

Президентимиз томонидан Тошкент шаҳар Миробод туманининг Нукус ва Т.Г.Шевченко кўчалари чорраҳасида қорақалпоқ классик шоири Бердақнинг ҳайкалини ўрнатиш ташаббуси илгари сурилган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан ижодкор зиёлилар, олимлар, ёзувчи ва шоирларимизнинг билдирган тавсияларга мувофиқ шоирнинг янги ҳайкали  тайёрланди ва ҳайкал жорий йил 9 июль куни мазкур кўчалар чорраҳасига ўрнатилди.

Ҳайкал тагида “Қорақалпоқ халқининг буюк шоири Бердақ Қарғабaй ўғли” деган қаторлар акс эттирилди.

Ҳайкалнинг тайёрланиши ва ўрнатилиши жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон бадиий академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасадди ва маъсул ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раҳбарияти бевосита иштирок этди.

Албатта, бу ҳайкалнинг ўрнатилиши юртбошимиз раҳномалигида бу борада амалга оширилаётган эзгу ишларнинг узвий давоми ҳамда буюк шоиримизга кўрсатилаётган юксак ҳурмат-эҳтиром белгиси бўлиб ҳисобланади.

 

Бўлимлар