Тўрткўллик тадбиркор Давлат хизматлари марказига мурожаат қилди. У 1200 км йўл юриб Тошкентга бормайдиган бўлди

Юртимизда давлат хизматлари кўрсатиш изчиллик билан ривожланиб, модернизация қилиняапти. Тизимдаги сифат, тезкорлик ва шаффофлик Президентимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас Давлат идоралари ҳалқимизга хизмат қилиши керак” деган ғойасини амалга оширишда асос бўлмоқда.

Буларнинг барчаси халқимизнинг яратилган мазкур қулайликлардан рози бўлишиги туртки беряпти.

Ташкил этилганига қисқа муддат бўлган бўлсада марказлар халқнинг юксак ишончига сазовор бўлди десак муболаға бўлмайди. Сабаби хозирда марказлардааҳолининг давлат хизматларидан кенг фойдаланишини таъминлаш, уларни кўрсатиш билан боғлиқ вақт ва молиявий харажатларни камайтириш орқали, аҳолининг давлат органлари фаолиятидан қаноатланганлик даражасини ошириш имконини яратди.

Шу ўринда Тўрткўл туман Давлат хизматлари маркази хам етук кадрлар билан жамланиб тинимсиз равишда ҳалқга хизмат қилишдан чарчамаяпти. Рақамларда кўрадиган бўлсак тўрткўл туман туман давлат хизматлари маркази олрқали 2018 йилда фуқароларимизга 22023 та давлат хизмати кўрсатилиб 1644 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. 2019 йилнинг 6 ойида эсабу кўрсаткич 22 533 та давлат хизмати кўрсатилган бўлиб ўтган йилнинг шу давридан 17315 та ортиқлигини кўрсатмоқда.

Яқиндагина қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш тўғрисида” 381-сон қарорига асосан Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш бўйича давлат хизмати хам марказлар орқали кўрсатила бошланди. "KELAJAK UY-JOY PROEKT" маъсулияти чекланган жамияти рахбари Муминбой ака Юлдашевнининг айтишича мазкур давлат хизматини олиш учун олдинлари 1200 км йўл босиб Тошкент шахрига боришга, эшикма эшик сарсон бўлишга, бу эса ўз навбатида жуда кўп вакт ва маблағ сарфлашга сабаб бўлган. 2019 йил 22 июнь куни марказга мурожаат қилган Муминбой ака бир хафтада Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лицензиялазини қўлга киритди ва фаолиятини йўлга қўйди. Тадбиркорлик фаолиятиинг асосий хизматлари марказга жамланиб бораётганидан тадбиркор жуда хурсанд бўлиб, марказ фаолиятига омадлар тилади.

Тўрткўл туман Давлат хизматлари

Маркази бўлим бошлиғи Д.Токимбетов

Бўлимлар