Чимбойлик ҳунарманд грант соҳиби бўлди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасида юксак эстетик қимматга эга миллий ҳунармандчилик турларини рағбатлантириш, қайта тиклаш ва ривожлантириш, қадимги бадиий-ҳунармандлик мактабларининг анъаналарини сақлаб қолиш каби вазифалар белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда, партиямиз соҳани янада ривожлантириш, миллий ҳунармандчиликни асраб-авайлаш ва ҳунармандлар манфаатларини ҳимоя қилишни устувор вазифаларидан бири, деб билади.
 

Шу боис ҳам ҳунармандчилик, ҳам заргарлик, кулолчилик, рассомчилик ҳамда ҳайкалтарошлик билан шуғулланиб келаётган чимбойлик ота-бола Дарибай ва Адил Тожимуратов фаолиятини янада кенгайтириш учун партия туман кенгашидан кредит олишда ёрдам сўради. Партиямиз вакиллари ҳунармандга 2019 йил март ойида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг “Ҳаракатлар стратегияси, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури ижросида ННТлар фаоллигини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун эълон қилган танловида иштирок этишни маслаҳат беради.

Партия Чимбой туман ва Нукус шаҳар кенгашлари фаоллари кўмагида лойиҳа ишлаб чиқилиб, танловга иштирок этиш учун юборилади. Ушбу лойиҳа танловда ғолиб деб топилиб, ҳунарманд Дарибай Тожимуратовга 30 миллион сўм ажратиладиган бўлди.

Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки ота-бола ҳунарманд­лар тайёрлаётган маҳсулотлар Чимбой туманидан ташқарида ҳам машҳур ва харидоргир. Айниқса, мунчоқлар ва саўкеле каби миллий тақинчоқлар, ҳайкал, шартуйме, ўнгирмунчоқ сингари безаклар, билагузук ҳамда узуклардан юртимиздаги деярли барча театр ва фольклор ансамбллари фойдаланиб келмоқда. Шунингдек, улар ўз маҳсулотлари билан кўплаб кўргазмаларда ҳам фаол иштирок этишяпти. Бу ўз навбатида сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

— Фаолиятимизни янада кенгайтиришни мақсад қилсак-да, банкдан анча муддатдан буён кредит ололмаётгандик, — дейди Дарибай Тожимуратов. — Менга бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари ҳам йўл, ҳам ёрдам кўрсатди: дастлаб танлов хусусида етарли маълумот бериб, унда иштирок этиш таклифини билдиришди, лойиҳа тайёрлашда бевосита кўмак беришди. Кўп ўтмай ушбу танловда лойиҳамиз ғолиб деб топилди. Энди бемалол фаолиятимизни кенгайтирсак бўлади. Партия вакилларидан миннатдорман.

Шу тариқа партия кўмагида юртимизда яна бир ҳунарманд ўз фаолиятини кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратиш имконига эга бўлди. Ҳунарманднинг меҳнати маҳсули — ўзбек ва қорақалпоқ миллий тақинчоқларининг нафақат юртимиз, балки дунёга ёйилишига, харидорлар унинг меҳнати, маҳорати ва истеъдодига тасаннолар айтишига ишонамиз.

Мирзахмет ТОЖИМУРАТОВ,
ЎзМТДП Қорақалпоғистон
Республикаси кенгаши

етакчи мутахассиси

Бўлимлар