Қорақалпоғистон божхона постида қоракўл териларининг ноқонуний олиб чиқилишининг олди олинди

  Ҳозирги кунда мамлакатимиздан чет давлатларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати рухсати билан олиб чиқиш мумкин бўлган айрим товарларнинг рўйхати тасдиқланган бўлиб, шундай товарлардан бири тери махсулотлари ҳисобланади.

Божхона ходимлари томонидан ушбу товарларнинг ноқонуний равишда чет давлатларга олиб чиқиб кетилишининг олди олинмоқда.

Хусусан, “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Тошкент-Саратов” йўловчи поездининг вагон-ресторани божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу вагонга яшириб қўйилган, лекин аниқ эгаси номаълум бўлган қиймати 10 миллион сўмдан кўп бўлган 36 дона қоракўл терилари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

Бўлимлар