Кейинги вақтларда мамлакатимизда қулай ва жозибадор бизнес муҳитини шакллантириш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

  Кейинги вақтларда мамлакатимизда қулай ва жозибадор бизнес муҳитини шакллантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, хусусий мулкни дахлсизлиги таъминлаш қўшимча чора-тадбирлар белгиланди, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига рухсат бериш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилди шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мутасадди давлат органлари ва ташкилотлари ташкил қилинди.

Маълумки, 2017 йилда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, яъни “Бизнес-омбудсман” фаолияти йўлга қўйилган эди.

Ўтган қисқа давр ичида “Бизнес-омбудсман” тадбиркорлик субъектлари билан давлат органлари ўртасида самарали мулоқатни ташкил қилиш билан бирга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш борасида бир қанча ижобий ишларни амалга оширилди.

Жорий йилнинг 15 мартида Президентимиз томонидан “Бизнес-омбудсман” фаолиятига такомиллаштиришга қаратилган Фармон қабул қилинди.

Қабул қилинган Фармонга мувофиқ “Бизнес-омбудсман”га қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар бериш билан бирга, унинг жойларда фаолият юритадиган ходимлари ташкил қилинди.

Хўш, “Бизнес-омбудсман” жойлардаги ходимлари томонидан ҳозирда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Мухбир интервьюси давомида вакил девони ходимининг хизмат хонасида тадбиркорлик субъектларини қабул қилиш ҳамда уларга ҳуқуқий тушунтириш бериш жараёнлари тасвирга олинади.

 

Вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги инспектори интервьюси.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи ходимлари юклатилган вазифалардан келиб чиқиб қисқа вақт мобайнида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, улар фаолиятига амалий ёрдамлар кўрсатиш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида зарур ишлар амалга оширилди.

Хусусан, вакил девониниг Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритувчи ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари кўриб чиқилиб қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқат йўлга қўйилиб, ҳар ҳафтада уларнинг фаолиятидаги муаммо ва таклифлари ўрганилиб, уларнинг ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, фаолиятини тугатган тадбиркорлик субъектлари билан учрашган ҳолда зарур хуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилиб, ҳудуддаги 2000дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклашга эришилди.

Тадбиркорлик субъектларининг интервьюси.

1.1 “BAXITBAY ASHIRBAEV” МЧЖ раҳбари Б.Аширбаев тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тумандаги бўш турган биноларнинг бирини ўз лизинг шартномаси асосида беш йил муддатга олиб қурилиш ишларини бошлаб юборади.

Фаолиятини бошлаганига кўп вақт бўлмасдан Хўжайли тумани давлат солиқ инспекциясидан жамиятга нисбатан 21 млн.сўм мол-мулк ва ер солиғини тўлаш ҳақида талабнома киритилади.

Жамият раҳбари Б.Аширбаев ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича Вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи ходимларига мурожаат қилади.

Вакил девони ходимлари томонидан мурожаат ўрганиб чиқилиб, Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасига тақдимнома киритилиб, тадбиркорга солиқ ҳисоблашга асос бўлган Хўжайли тумани давлат солиқ инспекциясининг талабномаси ижросиз қайтариб олинди ва тадбиркорнинг кейинги фаолиятига шароит яратилди.

1.2 Кегейли туманидаги фаолият юритувчи «DOKTOR LOLA» МЧЖ раҳбари М.Хошанов:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги ПҚ-3450-сонли Қарорига асосан тармоқ жадвали тасдиқланиб, Кегейли туманида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш иморати қурилиши белгилан эди.

Ушбу мақсадда туман ҳокимининг 2018 йил 5-июль кунги №644-07-сонли қарорига асосан «DOKTOR LOLA» МЧЖга «тиббиёт ўзи» хонаси иморати қурилиши учун ер майдони ажратиб берилди.

Бироқ, ер майдони ажратишда қонуний кафолатларимиз таъминланмаганлиги, яъни ер майдонининг аввалги эгаси ҳисобланган Кегейли тумани телекоммуникация тармоғи бўлими ҳисобидан чиқарилмаганлиги ҳамда телекоммуникация тармоғи бўлими раҳбари томонидан қурилишга рухсат берилмаётганлиги сабабли қурилиш ишларини бошлаш муаммога айланди.

Мен ушбу ҳолат бўйича амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девонинг Қорақалпоғистон Республикаси инспекторларига мурожаат қилдим.

Мурожаатим бўйича вакил девониниг Қорақалпоғистон Республикасидаги инспекторлари томонидан мурожаатимиздаги тўсиқлар бартараф этилиб, қонуний фаолият юритишимизга амалий ёрдам берилди.

 (Тадбиркорнинг интервьюси билан бирга қурилиш ишлари амалга оширилаётган ер майдони тавсирга олинади)

 

 

Бўлимлар