#Breaking: Чимбойда қўшнисини ўткир тиғли жисм билан жароҳатлаб, қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетган шахс қидирилмоқда

2019 йил 14 июль куни соат 01:20ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида яшовчи 30 ёшли Кобейсин Есемуратов қўшниси 42 ёшли Э.Д. исмли аёлнинг уйи ҳовлисида уни қўрқитиб, ўткир тиғли жисм билан жароҳатлаб, 1 жуфт бижутерия зираклари, ҳисобида пули бўлмаган банк пластик карточкаси ва “Samsung” русумли мобиль телефонини олиб воқеа жойидан яширинган. Натижада Э.Д. касалхонага ётқизилиб, К.Есемуратовни ушлаш чоралари кўрилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ушбу шахс томонидан бошқа турдаги жиноятлар содир этилишини олдини олиш мақсадида, Кобейсин Есемуратов ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз.

Бўлимлар