Хўжайлилик фуқаро Тошкентдаги "Қўйлиқ" бозорида 53 ёшли шахсни пичоқлаб қўйди

Жорий йилнинг 15 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида яшовчи 39 ёшли А.Я.Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани “Қўйлиқ” деҳқон бозорининг марказий кириш йўлагида ўзаро жанжал туфайли Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли Т.Ф.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада Т.Ф. касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Я.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Бўлимлар