Тўрткўлда 700 000 сўмлик электр ҳисоблагич сифатсиз чиқди

Жорий йилнинг июль ойида Тўрткўл тумани Ўзбекистон ОФЙ да истиқомат қилувчи М.Ж  Тўрткул тумани савдо комплексидан тегирмон учун мўлжалланган электр ҳисоблагични  700 000 сўмга сотиб олади. Лекин сотиб олинган электр ҳисоблагич тегирмон учун тўғри келмаганлиги сабабли, дўкон сотувчидан алмаштириб беришни сўрайди.

Сотувчи эса рад жавобини айтади. Бундан норози бўлган фуқаро истеъмолчи ҳуқуқи доимо қонун ҳимоясида эканлигини англаган ҳолда Тўрткул тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Натижада истеъмолчи ҳақ ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, электр ҳисоблагич пули қайтариб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг Ёшлар масаласи бўйича  ўринбосари, Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар