Қорақалпоғистонда ёнғинни тез бартараф этишга кўмаклашувчи қурилма кашф қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бўлим муҳандиси, капитан Маҳмуд Жуманиёзов йўлга қўйган янгилик ёнғинларни тез бартараф этишда қўл келмоқда. Гап шундаки, у уй томлари тунукаларини тез ва қисқа фурсатда очиш имконини берувчи мўъжаз қурилма яратишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда "Халқ сўзи  ONLINE" хабар бермоқда.

-Ҳозир турар жой бинолари томини ҳар хил рангдаги замонавий тунукали қоплама билан ёпиш ва уларни бурамали винтлар билан қотириш русум бўлган, - дейди М.Жуманиязов. - Мабодо, ана шундай уйларда ёнғин содир бўлса, қопламаларни очишга, натижада ёнғинни бўйсундиришга анча вақт кетади. Биз ўйлаб топган дрель қурилмаси эса сиқилган ҳаво ёрдамида ишлатилади. У билан тунукалар тез ва бешикаст очилади. Эътиборлиси, шикаст етказилмай очилган тунукаларни яна қайтадан фойдаланиш мумкин.

Айни пайтда қурилма амалда қўлланилмоқда.

 

Бўлимлар