Ноқонуний равишда “Тадбиркорлар” томонидан сотиб келинган алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

Имконият, шароит, қулайлик буларнинг барчаси давлатимизда инсофли тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар жамланмасидир. Бироқ, “Танганинг иккинчи томони ҳам бор” деганларидек қўштирноқ ичидаги тадбиркорларнинг ноқонуний фаолиятга чек қўйилиши муқаррар эканлиги негадир сохта тадбиркорлар томонидан унутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 18 июль куни ўтказилган рейд тадбирлари давомида жами баҳоси 2 миллион 262 минг сўмлик тегишли ҳужжатларсиз ноқонуний равишда “Тадбиркорлар” томонидан сотиб келинган алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилди.

Жумладан, Нукус шаҳар Бердақ кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Б. “Нукус Деҳқон бозори” ҳудудида ноқонуний равишда тегишли ҳужжатларсиз алкоголь маҳсулотларини сотиб келганлиги аниқланди. Фуқарога тегишли бўлган баҳоси 1 миллион 140 минг сўмлик 60 дона алкоголь маҳсулотлари холис гувоҳлар иштирокида вақтинчалик сақлаш учун ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди.

Шунингдек, Нукус шаҳар 22 кичик туманда истиқомат қилувчи фуқаро Г.Ж. Нукус шахар Нукус Деҳқон бозори ҳудудида ноқонуний равишда тегишли ҳужжатларсиз  алкоголь маҳсулотларини сотиб турганлиги маълум бўлди. Фуқарога тегишли бўлган баҳоси 1 миллион 122 минг сўмлик алкоголь маҳсулотлари тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Мухтасар айтганда, солиқ органлари томонидан жойларда ўтказилаётган назорат тадбирларидан кўзланган мақсад тадбиркорларнинг, айниқса “тадбиркорлар”нинг солиқ маданиятини шакллантиришдир.  

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

Бўлимлар