Мўйноқ тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ильясов Салий Пухарбаевич – Мўйноқ тумани ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Бу ҳақда 2019 йилнинг 22 июлида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг 627-Б-сонли фармойиши қабул қилинди.

Ильясов Салий Пухарбаевич – жорий кунгача  Қанликўл тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келди.

 

Маълумот ўрнида: Аввал  Мўйноқ тумани ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида Қурбаниязов Азербай Муратбаевич фаолият юритганди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашиниг Ахборот хизмати

Бўлимлар