Мўйноқ туманида Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 22-июль куни Мўйноқ туманидаги Давлат хизматлари маркази биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Муқтарам Президентимизнинг бевосита эътибори натижасида олис Мўйноқ туманида янги Марказ биносининг фойдаланишга берилиши – маҳаллий аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларимиз учун янаям  сифатли ва қулай бўлган давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини беради.

Жумладан, шу кунга қадар Марказ томонидан аҳолига 12.000 дан зиёт давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, эндиликда хизмат кўрсатиш турлари ва доирасининг янада кенгайиб бориши назарда тутилмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги

Қорақолпоғистон Республикаси бошқармаси

Бўлимлар