Жўқорғи Кенгесининг Раиси 4 та туман тадбиркорлари учун видеоконференцалоқа орқали қабул ўтказди

Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Мазкур видеоселекторда белгиланган вазифаларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш, республикамизнинг шаҳар ва туманларида кичик бизнес ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида 26 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларининг тадбиркорлари билан ведеоконференцалоқа орқали қабул ўтказди.

Тадбирда сектор раҳбарлари, вазирликлар, ташкилотлар, корхоналар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда тегишли соҳа вакиллари иштирок этди.

Видеоконференцалоқа орқали бўлиб ўтган қабулда мазкур туманларда фаолият юритаётган 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди ҳамда ўзларини қийнаётган масала ва муаммоларни ўртага қўйди.

Қабул давомида тадбиркорлар асосан имтиёзли кредит, ер майдонини ажратиш, коммунал хизмат кўрсатиш, маҳсулотларни экспорт қилиш сингари масалаларда мурожаат этди ва ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади. Маълум қисми жойида ўз ечимини топган бўлса, атрофлича ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича тегишли соҳа раҳбарларига шахсан туманларга чиқиб, тадбиркорлар билан учрашиб, муаммони ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Бўлимлар