Қабул давом этмоқда: Навбат Хўжайли, Тахиатош, Шуманой, Қонликўл тадбиркорларига

Аввал хабар қилганимиздек, 26 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларининг тадбиркорлари билан ведеоконференцалоқа орқали қабул ўтказган эди.
Жўқорғи Кенгес Раисининг тадбиркорлар учун навбатдаги ведеоконференцалоқа орқали қабули бугун, яъни 27 июль куни бўлиб ўтди.
 Сектор раҳбарлари, вазирликлар, ташкилотлар, корхоналар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда тегишли соҳа вакиллари иштирок этган тадбирда Хўжайли, Тахиатош, Шуманой, Қонликўл туманларида иш олиб бораётган 50 тан ортиқ тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди. 
Қабул давомида тадбиркорлар асосан имтиёзли кредит, ер майдонини ажратиш, йўл таъмирлаш, зарурли техникаларни сотиб олишда юзага келаётган муаммолар, бўш турган иморатларни “ноль” баҳода сотиб олиш сингари масалаларда мурожаат этди. 
Мурожаатларнинг маълум қисми жойида ўз ечимини топган бўлса, атрофлича ўрганиш ва вақт талаб этиладиган масалалар бўйича тегишли соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.
  

 

Бўлимлар