30-июль бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни

2013 йилда БМТ томонидан 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни деб эълон қилинган.

Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2008 йил 17 апрелда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, одам савдосига қарши курашиш одам савдосининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади.

Нукус шаҳар адлия бўлими томонидан «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 июль куни Нукус темир йўл вокзалида “Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир давомида Тошкент-Нукус-Саратов йўналиши бўйича кетаётган поезд йўловчиларига одам савдосига қарши кўрашишга оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, информацион буклет ва флаерлар тарқатилди.

Бахрам Сейтназаров Нукус шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси

Бўлимлар