Амударёдаги қўриқхонанинг беш гектарлик ҳудудидаги дарахтлар қўпорилиб, ўрнига шоли экилганмиди?

 Ҳарбий рангни «ҳаво ранга бўямоқчи бўлди», аммо…

Жорий йилининг 29 июль куни ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида жойлашган қўриқхонанинг беш гектарлик майдонида дарахтларнинг қўпорилиб, унинг ўрнига шоли экилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Мазкур маълумот Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ўрганилиб чиқилганда воқеанинг аслида айни кунларда эмас, балки бундан 4 йил аввал, яъни  2015 йилда қуйи Амударё биосфера резервати Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига қарашли бўлган даврда юз берганлиги маълум бўлди

 

Қўмита берган расмий маълумотга кўра, 2015 йилда бионазорат инспексиясининг Амударё сув хавзаси инспекцияси тамонидан мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилган.

Шунингдек, воқеанинг айни кунда эмас, бундан 4 йил аввал содир этилганлигини тасдиқловчи яна битта қизиқарли факт тармоқларда чоп этилган давлат рақами 95 Q 587 CA бўлган «ЗИЛ» русумидаги автотранспорт ранги ўша вақтда ҳаво рангда бўлиб, у ҳозирги кунда бошқа рангдалиги аникланган.

Бу ҳақда ушбу автотранспорт ҳайдовчиси фуқаро Ж.А. шундай деди:" - 2019 йил 29 июлда интернет тармоғида менинг бошқарувимдаги «ЗИЛ» русумидаги автотранспорт билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳақидаги хабарни ўқиб ҳайрон бўлдим.  Чунки, бу воқеа бундан 4 йил аввал юз берганди. Яна шуни такидлаш жоизки расмда автоўлов ҳаво рангда тасвирланган. Аслида воқеадан сўнг бир йил ўтиб, 2016 йил автотранспорт рангини ҳарбий ранга ўзгартирганман.

 

Парахат Ажимуратов/zaman.uz

Бўлимлар