Тахтакўпирда броконерлар уч дона жайронни отиб ўлдирди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ўтказилган рейд давомида қонунга хилоф равишда уч дона жайронни овлаган броконерлар қўлга олинди. Бу ҳақда "togri.uz"  ёзмоқда.

Тахтакўпир туманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ўтказилган рейд давомида қонунга хилоф равишда ҳайвонларни ов қилиб юрган броконерлар қўлга олинди.

Жайрон овчилари қўлга олинди

2019 йил 3 август куни Тахтакўпир тумани “Қонираткўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида фуқаролар М.Д.,Т.М., А.Ж. ва Қ.Қлар давлат белгиси 95 J 752 EA бўлган УАЗ-469 русумли транспорт воситасида кетаётганда тўхтатилди. Автотранспорт экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари томонидан текширилганда унинг ичида бўлган фуқаролар уч дона жайронни отиб ўлдириб, олиб кетаётгани маълум бўлган. 

Броконерларга тегишли автотранспорт, жайронлар жасади ва милтиқ.

Текширув давомида топилган ИЖ-58 2х12 калибрли № Р-05351 рақамли милтиқ фуқаро Қ.Қ.га тегишлилиги аниқланди. Мазкур милтиқ, ўқ-дорилар ва ўқ-дорилар қутиси ҳамда уч дона нобуд бўлган жайрон далилий ашё сифатида олиб қўйилган. 

Далилий ашё - жайронлар жасади, ИЖ-58 2х12 калибрли № Р-05351 рақамли милтиқ ва ўқ-дори.

Ҳозирда броконерларга нисбатан тегишли тартибда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, жайрон “Ўзбекистон Қизил китоби”га киритилган ҳайвонлардан бири.

Бўлимлар