Бош вазир виртуал қабулхонасига Қорақалпоғистондан нечта ариза келиб тушган?

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича статистик маълумотларни кузатиб бориш имконияти жорий этилди. Порталда мурожаатлар статистикаси бўйича қисқа маълумот тақдим этилди. Бу ҳақда "daryo.uz" маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси 2016 йил 24 сентябрдан фаолият юритмоқда. Ўтган икки ой мобайнида виртуал қабулхонага 217 мингга яқин мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг 135 мингдан зийоди кўриб чиқилди, нафақат кўриб чиқилди, балки мурожаатчини қийнаётган саволларга жавоб берилди ёки мавжуд муаммолар ҳал қилинди.

Энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри аҳолиси томонидан юборилмоқда. Бу қисман Интернет фойдаланувчиларининг ҳам энг катта қисми айнан Тошкент шаҳрига тўғри келиши билан ҳам боғлиқ.

Қорақалпоғистон Республикасидан 4532 та мурожаат келиб тушган.

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг

Бўлимлар