Олий совринга 3 та "Spark" қўйилган танловда Қорақалпоғистон шарафини кимлар ҳимоя қилади?

“Ёш китобхон” республика танловининг шаҳар ва туманлар босқичлари жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикасидан
94363 нафар ёшимиздан сараланган 194 нафар китобхон ёшларимиз ўртасида ўтказилиди. Бу ҳақда ЁИ Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши бўлим бошлиғи М. Мамбетов хабар берди.
Жорий йилнинг 17-19 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида “Ёш китобхон” республика танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди. Унга кўра
10-14 ёш тоифасида 15 нафар,
15-19 ёш тоифасида 16 нафар,
20-30 ёш тоифасида 11 нафар китобхон ёшларимиз танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этдилар.
5-7 август куни Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи телетанлов шаклида 2 та шарт асосида Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясида ўтказилди. Танловга 42 нафар китобхон ёшлар ўзаро белашдилар.
10-14 ёш тоифасида 1-ўринни Кегейли туман 38-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Сатниязова Индира. 2-ўринни Қўнғирот тумани 57-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Қадирбергенова Нуршода. 3-ўрини Тахиатош тумани 9-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Искандарова Сарвиноз эгалади.
15-19 ёш тоифасида 1-ўринни Тўрткўл тумани 12-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Каримбаева Шахзода. 2-ўринни Амударё тумани 15-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Олимова Лайло. 3-ўрнни Тахтакўпир тумани
3-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Абдиреймов Алишер эгалади.
20-30 ёш тоифасида 1-ўринни Қўнғирот тумани 57-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шайманова Зулайхо. 2-ўринни Нукус тумани 4-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ешмуратов Асқар. 3-ўринни Элликқалъа туман Бўстон академик лицей ўқтувчиси Реимов Аббос
Танлов ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши тамонидан таёрланган китоблар топлами диплом ва эсдалик совғалар билан тағдирланишди.
Шуҳрат Саидаҳмадов
- Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг - https://t.me/kruzuz
- Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/
- Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/
- Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz