Жўқорғи Кенгес Раиси яна бир чекка ҳудуд аҳли билан учрашди

Одамларимиз қаерда бўлмасин, ҳатто энг чекка ҳудудда ҳам бахтли ва фаровон турмуш кечиришга ҳақли. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ана шу эзгу мақсадга қаратилган.

Республикамизнинг энг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолининг яшаш тарзи билан яқиндан танишиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 8 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов пойтахтдан қарийб 280 км, туман марказидан 170 км узоқликда жойлашган Тахтакўпир туманининг “Қўштруба” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.

 

Вазирликлар, муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, туман ҳокимлигининг раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакилларининг иштирокида очиқ мулоқат тарзида ташкил этилган учрашувда аҳолини қийнаб келаётган масала ва муаммолар тингланди.

Қўшни Қозоғистон Республикасига энг яқин ҳудудлардан ҳисобланган “Қўштруба” маҳалла фуқаролар йиғинида бугунги кунда 140 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Овул фуқаролар йиғини 2002 йили ташкил этилган бўлиб, маҳаллий аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади.

Ўтказилган учрашув давомида фуқаролар асосан ишсизлик, йўл қурилиши, таълим, алоқа хизмати, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш сингари масалаларда мурожаат қилди.

Фуқароларнинг жами 40 га яқин мурожаати тингланиб, шундан маълум қисми жойида ўз ечимини тобди. Маълум вақт ва атрофлича ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, шу куни МФЙ ҳудудида жойлашган оилавий мактабгача таълим муассасаси ва ветеринария врачлик пунки ўз фаолиятини бошлади ва аҳолининг бу борадаги муаммолари ўз ечимини тобди ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Янгидан очилган болалар боғчасига телевизор, гиламлар совға қилинган бўлса, врачлик пунктида икки нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.  Ҳудудтаги янгидан ташкил этилаётган ветеринар хизмати ходимлари учун замонавий асбоб-ускуналар топширилди.  

Янада, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 23-умумтаълим мактабига китоблар, 10 та компьютер жамланмаси, спорт анжомлари, мунтазам электр энергияси билан таъминловчи ускуналар ва кам таъминланган оилаларга турли хил совғалар берилди.

Маълумот учун, 6 август куни Жўқорғи Кенгес Раиси Элликқалъа туманининг “Чуқурқоқ” овул фуқаролар йиғини аҳолисининг ҳам ҳолидан хабар олган эди.

Бўлимлар