Нукуслик мактаб ўқувчилар ўғирликка қўл урди

2019 йил 4 июль куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи 45 ёшли А.И.нинг уйига дераза орқали кириб, уйидан 9 000 АҚШ доллари ва узугини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

 

Хабарда айтилишича, жиноятни Нукус шаҳри “Саманбай” МФЙда яшовчи, 29-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси 17 ёшли С.Б. ва 31-сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси 14 ёшли П.Б.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бўлимлар