Вазирлар Кенгаши раиси "снос" масаласи бўйича ишчи гуруҳининг йиғилишини ўтказди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳраман Сариевнинг раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида олиб қўйилган ер участкаларини ҳамда шу муносабат билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарлар миқдори (товон пуллари)ни хатловдан ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Х.Мелиев ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 августдаги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5491-сонли фармойишининг ижроси муҳокама қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати

Бўлимлар