Саида Мирзиёева: Ҳар бир оила ўз оила боши билан фаровон ҳаёт кечирсин

Ўзбекистон президентининг қизи, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Фейсбукдаги саҳифаси орқали барча ўзбекистонликларни, дўст ва яқинларини Арафа куни билан муборакбод этди

“Қадрли юртдошлар! Дўстларим, кўплаб фолловерларим! Барчангизни оила аъзоларим номидан Арафа куни муносабати билан табриклайман!

Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи. Лекин меҳр-оқибат, урф-одатларимиз ва қолаверса, муқаддас динимиз билан боғлиқ барча қадриятларимиз абадий сақланиб қолади.

Энг асосийси, бахтимизга ота-онамиз, яқинларимиз соғ бўлишсин. Ҳар бир оила ўз оила боши билан фаровон ҳаёт кечирсин.

Ҳаж сафарини ўтаётган ватандошларимизни эса Аллоҳ зиёратларини қабул қилиб, эсон-омон ўз яқинлари бағрига етиб келишларини насиб этсин!

Арафа муборак, дўстларим!”, деб ёзди у ҳамда мазкур постига Шавкат Мирзиёев ва Зироатхон Мирзиёеваларнинг биргаликда тушган суратини жойлади.

Бўлимлар