Спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида акаси укасининг вафот этишига сабабчи бўлди

2018-йил 20-апрель куни соат 19:30 ларда Б.С спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда ўзининг яшаш манзили яъни, Нукус шаҳри, “Қызылқум” МФЙ, Қызкеткен гузары кўчаси рақамсиз уйнинг ҳовлисидаги ўрик дарахти олдида, спиртли ичимлик истеъмол қилган. 1975-йил туғилган укаси М.С “Нимага спиртли ичимлик ичаверасан” деб акаси билан гап талашиб, жанжаллашиб акаси укасининг бош соҳаси ва гавда қисмига бир неча марта қўллари билан уриб, оёқлари билан тепган, натижада укаси М.С тан жароҳати олиб, хушини йўқотиб, ўрик дарахти остида зах жойда ётиб қолган. Б.С укаси М.С тан жароҳати етказгандан кейин, уни уйининг орқа томонидаги қум устига судраб бораётиб, уч маротаба ерга йиқитган. Олган тан жароҳатлари натижасида М.С воқеа жойида вафот этган.

Тезкор тергов натижасида Б.С қўлга олиниб суд томонидан Жиноят кодекси 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан 8 (саккиз) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳри суди

Бўлимлар