Қорақалпоғистонда 59 та ОАВ фаолият кўрсатмоқда

12 апрел куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мажлислар залида Институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси журналистлар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси босма сўз ва ахборот агентлиги томонидан "Оммавий ахборот воситалари ривожланишининг аҳамиятли масалалари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


Давра суҳбатида ташкилотчилар, ОАВ ходимлари ва журналистика кафедраси талабалари иштирок этишди.

Тадбирнинг ташкиллаштирилишидан асосий мақсад Қорақалпоғистон Республикаси "ОАВ олдида турган муаммолар, шунингдек, ривожланиш борасидаги аҳамиятли масалалар" бўйича фикр алмашиш, Ўзбекистон Республикаси "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари хизматининг очиқ ойдинлиги ҳақида"ги Қонунининг бажарилиши, мамлакат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ОАВ вакиллари билан биргаликда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни муҳокама этишга бағишланди.

Тадбирда айтиб ўтилганидек Қорақалпоғистон Республикасида 40 газета, 9 журнал, 1 бюллетень, 5 телевидение, 2 радио, 1 ахборот агентлиги ва 1 электрон ОАВ рўйҳатдан ўтган. Шунингдек 9 та ОАВ ўзининг элктрон веб-сайтига эга. 

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси мониторинг якунлари бўйича 2014 йили 4 та матбуот-анжумани ўтказилган бўлса, 2015 йилга келиб бу рақам 11 тани ташкил этди. 

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Фурқат Юсупов

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси мутахассиси.

Бўлимлар