Оролнинг қуриган туби: 42 йилда 400 минг гектар, ўтган 2 йилда 500 минг гектар ва келаси 2 йилда 700 минг гектар...

"Оролқум"да 2018-2019 йилда қарийб 500 минг гектар ўрмонзорлар барпо этилганди.  Келаси икки йилда бу кўрсатгич 700 минг гектар етади

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев «Мўйноқ аква саноат» давлат унитар корхонасини бориб кўргани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

 Президент матбуот хизматининг ёзишича, ушбу ташрифда Оролнинг қуриган тубига буталар экиш масаласига ҳам эътибор қаратилган. Мутахассислар таъкидлашича, 42 йилда 400 минг гектар майдонда саксовуллар экилган бўлса, 2018-2019 йилда қарийб 500 минг гектарда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилган. Тўпланган тажрибадан келиб чиқиб, яна икки йилда 700 минг гектар ерни яшил ҳудудга айлантириш мумкинлиги таъкидланди.
 

Бўлимлар