“Халқ назорати” саҳифасида Беруний тумани ҳақида чиққан танқидий материал ўз тасдиғини топдими?


Барчамизга маълумки, июль ойида facebook тармоғидаги “Халқ назорати” саҳифасида “Беруний тумани болалар ва ўсмирлар мактабидаги сузиш ҳавзасида даргоҳ раҳбарияти томонидан ярим тунда маишатбозликлар уюштирилмоқда” мазмунида танқидий мақола эълон қилинганди.


Туман ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб бориб, қуйидагича расмий жавоб берди. Мазкур маълумот эътиборингизга ўзгаришсиз ҳавола қилинмоқда.
Беруний тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли сўзиш бассейинида туширилган расм буйича ўрганилганда, расм олинган куни аниқланмади ва расмдаги шахсларнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмади, сабаби расм сифатсиз олинган. ушбу келтирилган ҳолатлар юзасидан ходимлар (сузиш бассейн мудири, сузиш мураббийи, сузиш қутқарувчиси ва қоравуллар) билан бирма-бир сухбат ўтказилиб, ҳолат буйича ходимлардан тушинтириш хатлари олинди.


Аммо, ижтимоий тармоқда (Давлатга карашли илм даргоҳи сув ҳавзасида рахбарият томонидан ярим кечаси маишатбозликлар уюштирилмокда. Маишат учун келганлар табиики шифокор текширувидан утмай ҳавзада чумилади. Эртага бирор касаллик тарқамаслигига ким кафолат  беради? Умуман давлатга карашли мактабда маишатбозлик уюштириш мумкинми?) ёзилган ҳолатлар тўлиқ ўрганилиб чиқилганда, ушбу салбий ҳолатлар ўз тасдиғини топмади. Яъни, сузиш ҳавзасида раҳбарият ёки бошқа ходимлар томонидан ярим кечаси маишатбозлик уюштириш холатлари аниқланмади.


Беруний тумани прокуратураси ва ДСЭНМ санитария бўлими томонидан ўтказилган текшириш натижасида эса даргоҳда бассейинга кириш ва улардан фойдаланиш Низом талаблари бузилишига йул қуйганлиги ҳолати аниқланди.
Ушбу Низом талаблари бузилиши юзасидан Беруний тумани болалар-усмирлар спорт мактаби директори Н.Аллабергенов ва сузиш ҳавзаси мудири У.Юлдашевга нисбатан интизомий жазо чораси кўлланилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати

Бўлимлар