Элликқалъадаги дарахт кесишлар борасида ҳоким ўринбосари расмий жавоб берди

Жорий йилнинг июль ойида фуқора А.Султоновнинг шахсий facebook тармоғида  “Дарахт кесиш санъати бизнинг Элликқалъа туманига ҳам етиб келди, ҳали сизлар Фарғона, Тошкентни гапирасизлар, бу ерда кичкинагина соя берадиган садақайрағош бор эди.” Мавзусидаги танқидий фикр эълон қилинди.

 

Мазкур ҳолат бўйича туман ҳокими ўринбосари Б.Алимов қуйидагича расмий жавоб берди. 

Элликқалъа тумани Амиробод овул фуқаролар йиғини худудида яшовчи фуқаро Алимардон Султанов 2019 йил июль ойида Facebook тармоғида туманимиз ҳудудидаги дарахтларни кесиш масаласи бўйича фикр билдиргани кўрсатиб ўтилган.

Мазкур масала туман ҳокимлиги, туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ушбу ҳолатда Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси худудидаги ўсиб турган садақайроғоч дарахтининг ён шохлари қуриб кучли шамол пайтида дарахт шохи синиб тушиб ҳудуддаги одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётганлиги сабабли тиббиёт бирлашмаси қўриқловчиси Эшимбетов Фарход томонидан кесиб қонуний равишда ташланганлиги аниқланди.

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 43-сон қарорининг 30,31-бандларида “Санитария мақсадида дарахтлар ва буталарнинг шохлари қуриётган ёки қуриб қолган ёки кўча ва бошқа жамоат жойларининг кўринишини бузиб турган, касалланган, турли инфратузилмалар фаолиятига халақит бераётган, шунингдек шамол, қор ёки бошқа табиий жараёнлар таъсирида синиши натижасида одамларнинг ҳаёти ва соғлигига ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган ҳолатларда кесилади” деб кўрсатилган. 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ахборот хизмати

Бўлимлар