Непалда бўлиб ўтган чемпионатда ҚҚДУ магистранти «Энг яхши хужумчи» бўлди

Волейбол бўйича эркаклар миллий терма жамоамиз Непалда бўлиб ўтаётган Осиёнинг Марказий зона чемпионатида финал босқичида афсуски Қирғизистон терма жамоасига имкониятни бой бериб мусобақанинг фаҳрли 2-ўрнини эгалладилар.

Мусобақанинг энг яхши либероси этиб Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Саттор Дилмурот тақдирланди.

Мусобақанинг энг яхши хужумчиси этиб Қорақалпоқ давлат университети магистранти Собиров Исломжон тақдирланди.

Ушбу ютуқлар билан спортчиларимизни табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда ҳам омад тилаб қоламиз.

Манба: @UzbekistanVolleyballFederation

 

Бўлимлар