Тўрткўлда ҳар пайшанба куни судьялар тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар масаласида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши Баёни қарорида кўрсатилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбариятининг кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида Жиноят, Маъмурий, Иқтисодий ва Фуқаролик ишлари бўйича судлари раислари томонидан “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича бевосита жойларда сайёр қабул қилиш бўйича тадбирлар режаси” тасдиқланган.

Мазкур режага асосан бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Тўрткўл тумани бўлими бошлиғи билан ҳамкорликда Жиноят, Маъмурий, Иқтисодий ва Фуқаролик ишлари бўйича судлари раислари томонидан Тўрткўл туманида ҳар хафтанинг пайшанба куни жойларда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, ушбу соҳада учраётган муаммолар ҳамда қонунчиликдаги ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокама қилинмоқда.

Судлар раислари томонидан ҳар бир тадбиркорлик субъектларининг муаммолар бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар ва бошқа амалий ёрдамлар берилиб келинмоқда.

Шу боис, Тўрткўл туманида фаолият юритаётган ҳар бир тадбиркорлик субъектларини ушбу учрашувга чақириб, фаол иштирок этишини сўраб қоламиз.

Жиноят ишлари бўйича

Тўрткўл туман суди раиси                                     Н.Н. Таиров

Бўлимлар