Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари сайловчилари билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан  Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Қорақалпоқ давлат университети ректори Мурат Жуманов Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари сайловчилари билан учрашди.  

Учрашувни партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Соғиндиқ Турманов кириш сўзи билан очиб, сайловчиларни бўлажак сайловларда янада фаолроқ иштирок этишга, уларни энг муносиб номзодга овоз беришга чорлади.

Шундан сўнг, ишончли вакил М.Жуманов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди Дастури билан кенгроқ таништириб ўтди.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. Улкан бунёдкорлик ишлари натижасида шаҳар ва қишлоқларнинг қиёфаси тубдан ўзгарди, аҳолининг турмуш даражаси яхшиланди. Буларнинг барчасини замирида албатта, давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан олиб борилган изчил ислоҳотлар, самарали ишлар мужассам.

Учрашув сўнггида ишончли вакил сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб берди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Бўлимлар