Қўнғиротда янги поликлиника ва мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами арафасида Қўнғирот тумани, “Қирққиз” посёлка фуқаролар йиғинида янги 70-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ўз фаолиятини бошлади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўнги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар, ривожланишлар, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатининг яхшиланаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Мазкур тиббиёт муассасаси энг сўнги замонавий УЗД, рентген аппаратлари ва зарур асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган.

Поликлиниканинг иш бошлаши билан 26 фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, тумандаги “Қонират” ОФЙ, “Алтинкол” ПФЙ ҳамда  “Таллиқ” МФЙ ҳудудларида янги мактабгача таълим муассасаларининг тантанали очилиш маросимлари ҳам бўлиб ўтди.

Бўлимлар