Тўрткўлда НКМ чеки бермаган тадбиркорнинг 996 минг сўмлик маҳсулотлари далилий ашё сифатида олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги "Спирт ва алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтириш бўйича қўшимча чоралар ҳақида"ги қарори қабул қилинган.

Бу қарор талабларига бўйсунмаган айрим ишбилармонлар томонидан тегишли лицензияларсиз ва Республика ҳудудида айланма йўллар орқали қонунга зид равишда спирт ва алкогол маҳсулотларини сотилаётгани ҳали ҳам аниқланмоқда.

"Ғазийне" газетасининг хабар беришича, Тўрткул туманида яшовчи якка тадбиркор Б.Исмаилованинг савдо шаҳобчасида харидорнинг нақд пулга ишлаган савдоси учун НКМ чеки берилмаганлиги ҳамда унинг кассадан тушган 500 Россия рубли бор эканлиги аниқланди. Бу якка ишбилармондан кирим ҳужжатлари бўлмаган 996 минг сўмлик салқин ичимликлари далилий ашё сифатида олинди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар