Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ўрнекда сайёр қабули ўтказди

Юртимизда фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммоли масалаларига ижобий ечим топиш, оғирини енгил қилиш бугун ҳар бир раҳбар олдидаги долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Нукус тумани Ўрнек овул фуқаролар йиғини Шағалкўпир қишлоғида Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Қ.Халмуратовнинг навбатдаги сайёр қабули ҳам айнан фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва унга ижобий ечим топиш мақсадида ўтказилди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлрнинг аксарият қисми, деҳқон хўжаликлари учун ер ажратиш, бандлик, имтиёзли кредитлар ажратиш, солиқларни ҳисоблаш, ички йўллар таъмирланиши масасалалардан иборат бўлди.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, аксарият мурожаатларга шу ернинг ўзида ечимини топган бўлса, қолган мурожаатлар юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Тадбир давомида 14 нафар туман фуқароларига деҳқон хўжаликларига ер майдонларини ажратиб бериш бўйича йўлланмалар берилди.

Шунингдек,қабул давомида 4 нафар фуқаронинг бандлик масалалари бўйича қилган мурожаатлари шу ернинг ўзида ҳал қилинди.

Жумладан, Ўрнек овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Рая Тулегенова нон цехини очиш учун тумандаги бўш турган бинода ижара асосида фаолият олиб бориш учун сектор раҳбарларидан сўраб қилган мурожаатига асос, унга бинода тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун кўмак бериладиган бўлди.

Сайёр қабулдан сўнг сектор раҳбарлари тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Уларнинг муаммоларини тинглаб, ижроси юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Албатта, фуқароларнинг турмуш фаровонлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар уларнинг кўзларини қувнатиб, дилларини яшнатмоқда ҳамда эртанги кунга бўлган ишончларини мустаҳкамламоқда. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш-одамийликнинг энг олий мезонидир”.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати.

Бўлимлар