Жўқорғи Кенгес Раиси Хўжайлидаги “Меҳрибонлик уйи”га Президент совғаси – “Газель” автомобилини топширди

Жорий йилнинг  4 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов  Хўжайли туманидаги 1-сонли “Меҳрибонлик уйи”га ташриф буюриб, тарбияланувчиларни ва устоз-педагогларни мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами  ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши билан самимий табриклади.

Тадбирда республикамиз раҳбари “Меҳрибонлик уйи” жамоасига Президентимизнинг совғаси — Газель автомашинасини, шунингдек, биринчи синфга қадам қўйган ўқувчиларга “Президент совғаси”ни тантанали равишда топширди.

Сўнгги йилларда “Меҳрибонлик үйи” тарбияланувчиларига барча шароитлар яратилмоқда. Шунинг натижасида шу йили 6 тарбияланувчи олий таълим муассасаларига, 13  тарбияланувчи академик лицейларга ўқишга киришга муяссар бўлди.

Байрам тадбири “Меҳрибонлик уйи”нинг  “Тан ғумшалары” ансамбли ва “Қарс” гуруҳининг концерт дастури билан якунланди.

Бўлимлар