Қўнғирот тумани ҳокими газ муаммоси бўйича мурожаат қилган фуқароларнинг ишини ҳал қилиб берди

Қўнғирот туманида жисмоний ва юридик шаҳслар томонидан келиб тушган мурожаатларни, ҳоким ва унинг ўринбосарлари қабулида бўлган фуқароларнинг оғзаки мурожатларини бажарилишига катта аҳамият берилмоқда. Бу ҳақда "Қонират ҳақийқати" газетаси хабар бермоқда.

Ҳокимиятга келиб тушган аризаларни таҳлил этганда (жами 42 ёзма, 165 оғзаки ва 4 электрон тарздаги мурожаатлар рўйҳатга олинган), газ босимини кўпайтириш, ичимлик суви билан таминлашни фойдали ечиш, электр энергиясининг ўчишини олдини олиш, иш ўрни билан таминлаш, пенсия ва нафақаларни пластик карточкасидан нақд олиб бериш, уй-жой билан таминлашга ёрдамлашиш, материаллик ёрдам кўрсатиш ва бошқа шунга ўхшаш масалалар киради.

Мурожаатлар ижобий ҳал қилинмоқда. Масалан, "Алтинкўл" ФПЙда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан газ қувурларини ташқарига чиқариш, газ босимини кўпайтиришга ёрдам сўраган жамоат мурожати бажаришга олиниб, шу йилнинг август, cентябр ойларида амалга оширилди ва охирига етказилди. 

Бўлимлар