ҚҚДУда “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокама қилинди

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш белгиланган. Мутасадди вазирлик ва идоралар мутахассислари ва экспертларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси айни кунларда жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ўтказилган давра суҳбатида ҳам ушбу қонун лойиҳаси илмий жамоатчилик билан кенг муҳокама этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қ.Бабашев, З.Қаниязов, Ж.Абдижамиловлар маъруза қилди.

Ривожланган давлатлар тажрибасига эътибор қаратсак, тараққиётга эришиш учун ислоҳотлар, аввало, таълим соҳасидан бошланганига гувоҳ бўламиз. Чунки ёш авлод таълим-тарбиясига устувор вазифа сифатида қараган ҳар қандай мамлакат, шубҳасиз, келажак пойдевори мустаҳкамлигига эришади.

Аммо бугун шиддат билан ўзгараётган замон, жаҳон бозоридаги кескин рақобат ва юқори малакали кадрларга бўлган талабнинг ортиб бораётгани ушбу соҳани ҳам ислоҳ қилиб боришни тақозо этмоқда.

Тадбирга иштирок этган Қороақалпоғистондаги барча ОТМ раҳбар-ходимлари ва профессор-ўқутувчилар қонун лойиҳаси бўйича ўзларининг фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларини билдиришди.

           

 ҚҚДУ Матбуот хизмати.

Бўлимлар