Келин-куёвларнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ тадбирларда 3тадан кўп автомашинадан фойдаланишга йўл қўйилмайди

Никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш, келин-куёвларнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ тадбирларда 3 тадан кўп бўлмаган енгил автомашиналар ёки жамоат тартибига хавф солувчи бошқа автомашиналар иштирок этишига йўл қўйилмайди. 

Ушбу янгилик бугун Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма мажлисида қабул қилинган  «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказишни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор ва у билан тасдиқланган низомда ўз аксини топган. 

Шунингдек, оилавий тадбирларда (дафн этиш маросимидан ташқари) пулли автотранспорт хизмати лицензияга эга бўлмаган ташувчилар томонидан кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Бунда тўй эгаларининг шахсий автомашиналари ҳамда ҳомийлар томонидан жалб этилган автотранспорт воситаларидан фойдаланилган ҳоллар истисно қилинади.  

Қўшма мажлисда ушбу ҳужжатнинг 2020 йил 1 январдан кучга кириши тўғрисида ҳам маълумот берилди.  

Бўлимлар