Элликқалъада Бош вазирининг қабулхонаси томонидан амалга оширилган ишлари ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718 сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Элликқалъа туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташкил этилиб хозирги кунда ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.

Бугунги кунгача қабулхонага 29 та ёзма, 1 та электрон, 2 та ишонч телефонига мурожаатлар келиб тушган. Жами 32 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал қилинган,
18 таси хуқуқий тушунтириш бериш билан ҳал қилинди.

Элликқалъа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига:

“РК Бранд” ХК раҳбари тикувчилик цехи ташкил қилиш учун “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури” орқали 70 млн имтиёзли кредит олиш учун “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Элликқалъа туман филиали томонидан тузилган манзилли рўйхатига киритилган ва тадбиркор тижорат банки томонидан сўралган барча хужжатларни тақдим қилишига қарамасдан кредит маблағлари ажратилмаганлиги сабабли Бош вазир қабулхонасига мурожаат қилган эди. Мурожаати ягона интерактив порталига киритилди ва қисқа муддатни ичида тадбиркорни қийнаётган масала ўз ечимини топиб, хозирги кунда тадбиркор ўз фаолиятини бошлаб юборди.

“Қаландарова Индера Жамаладдиновна” ЯТТ раҳбарининг АТ Халқ банк Элликқалъа филиалидан савдо терминалини олиш бўйича қилган мурожаати ҳам ягона интерактив порталига киритилди ва қисқа муддатни ичида тадбиркорни қийнаётган масала ўз ечимини топиб, АТ Халқ банк Элликқалъа филиали томонидан савдо терминали ажратиб берилди.

Обод юрт ифтихори ФХ раҳбари Фермер хўжалигидаги ерларни ҳайдаш учун "NEWHOLLAND 60-70" техникасини лизинг асосида сотиб олиш бўйича қилган мурожаати ҳам ягона интерактив порталига киритилди ва қисқа муддатни ичида тадбиркорни қийнаётган масала ўз ечимини топди ва тадбиркор билан “Узагролизинг” АЖ ўртасида тадбиркор сўраган техникасини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.

 

Қадрли Элликқалъа туманимиз аҳли агарда сизлар тадбиркорлик қилишни режа қилган бўлсангиз ва бу йўлда сизга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш, сизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларингизга риоя қилинишини таъминлашда биз сизларга ёрдам беришдан мамнун бўламиз.

 

Элликқалъа туманидаги

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг Тадбиркорлар

мурожаатларини кўриб чиқиш

қабулхонаси мудири:                                                                                           Ш.Қўшназаров

 

Бўлимлар