Қорақалпоғистоннинг тўрт туманида чорвачилик ривожлантирилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Мўйноқ туманларида чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Мўйноқ туманларида чорвачиликни янада ривожлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Қайд этилишича:

Тахтакўпир туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда – 441,9 минг гектар, ўрмон фонди ерларида – 79,6 минг гектар ва захира ерларда – 908,9 минг гектар;

Қўнғирот туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда – 262,6 минг гектар, ўрмон фонди ерларида – 305,7 минг гектар ва захира ерларда – 1129,7 минг гектар;

Кегейли туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда – 75,3 минг гектар, ўрмон фонди ерларида – 7,1 минг гектар ва захира ерларда – 25 гектар;

Мўйноқ туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда – 88,5 минг гектар, ўрмон фонди ерларида – 98,6 минг гектар пичанзор ва яйловлар мавжуд.

Белгиланишича, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Мўйноқ туманларида пичанзор ва яйловларда ўтлатиб боқиш орқали чорвачилик маҳсулотлари етиштириш учун ташкил этиладиган лойиҳаларни амалга ошириш учун:

лойиҳа ташаббускорларига бериладиган ер участкаси ўлчами энг камида бир бошга ҳисобланганда йирик шохли қорамол учун 10 гектар, йилқи ва туя учун 5 гектар ҳамда майда шохли мол учун 3 гектар ажратиш;

қорамолларнинг гўшт йўналишидаги Қозоқ оқбош, Абердин-ангус, Герефорд, Санта-гертруда, майда шоли молларнинг қоракўл, жайдари, дорпер зотларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қўнғирот, Кегейли ва Мўйноқ туманларида суғориш тармоқларини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш бўйича:

буюртмачи этиб – “Қорақалпоқсувқурилишинвест” ДУК;

бош лойиҳачи этиб – “ЎзГИП” масъулияти чекланган жамияти;

бош пудратчи этиб – “Кегейлидавсувмахсуспудрат” ДУК ва “Хўжайлидавсув-махсуспудрат” ДУК белгиланади.

Бўлимлар