Қорақалпоғистонлик дзюдочи халқаро гранд-при рекордини янгилади. Турнирнинг олтин медали ҳам унда!

Асли Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида туғилган Шарофиддин Болтабоев 22-сентабр куни "TASHKENT GRAND PRIX 2019" халқаро мусобоқасининг -81кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган спортчимиз финалда Камолиддин Расуловга қарши "татами"га кўтарилиб, олтин медални қўлга киритди.
Қўшимчасига Вания (Шарофиддин Болтабоевни шундай чақиришади) турнирда Дзюдо бўйича халқаро гранд-при рекордини ҳам янгилади. У саралаш баҳсларида рақибини атиги 2 сонияда "ипон" билан мағлуб қилган.
Агар кимдир бу рекордни янгиламоқчи бўлса, марҳамат, рақибини 1 сонияда енгсин...
Токио олимпиадаси сари олға Шарофиддин!